ИИВ ишчи гуруҳи рахбари бошчилигида Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш бўйича Ички ишлар вазирлигининг жорий йилнинг 3 мартдаги 56-сонли буйруғининг ижроси юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Шу сабабли 25 ноябрь куни вазирлик ишчи гуруҳ раҳбари подполковник А.С.Иномов ҳузурида Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишлари тушунтирилиб, йиғилиш иштирокчиларига коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича ИИВ томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати