1 Декабр 2021 йил 1414

ИИВ ишчи гуруҳининг Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувида китоблар тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2021 йил 19-ноябрдаги  245-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 ноябрь куни  ИИВ бирлашган касаба уюшмаси раисининг ўринбосари, Фахрийлар кенгаши аъзоси, юридик фанлари доктори профессор, истеъфодаги полковник Саттаров Абдуғофур Хамидович бошчилигидаги ишчи гуруҳи Андижон вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб, ишчи гуруҳ томонидан ИИВ Андижон академик лицейидаги шарт-шароитлар ўрганилиб, ўқувчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, 1 декабрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ маъмурий биносида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ, ТВБСО, Транспортда ХТБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида полковник А.Саттаров “Эл-юрт осойишталиги генераллари”, “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари” ва “Ўзбекистон халқи хизматида” номли китоблари тақдимотини ўтказди. Шунидан сўнг, Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори подполковник Шокиров Қобулжон Собирович ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академияси доценти подполковник Қодиров Қувончбек Бекмуродовичлар томонидан ИИВнинг 2021-йил 21-октябрдаги 400-сонли буйруғи мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилди.

Учрашув сўнгида хизмат фаолиятида юқори натижаларни қайд этиб келаётган ходимларга “Эл-юрт осойишталиги генераллари”, “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари” ва “Ўзбекистон халқи хизматида” номли китоблари топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech