31 Май 2022 йил 949

ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан Андижон вилоятидаги корхона-ташкилотларнинг ходимлари учун тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 31 май куни ИИВ Киберхавфсизлик маркази ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Андижон вилояти ҳокимлигида вилоят ҳамда шаҳар-туманлардаги корхона-ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга масъул вакиллари учун «офлайн» ва «онлайн» видеоселектор шаклидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят студиясидан Андижон вилоятида фаолият олиб борувчи ташкилотларнинг масъуллари, шаҳар-туман студияларидан эса, ушбу ташкилотларнинг қуйи бўлинмалари раҳбар ва ходимлари жами 500 нафарга яқин вилоятнинг барча масъуллари қатнашдилар.

Тадбир иштирокчиларга Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан киберхавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ҳозирги кунда учраётган кибертаҳдидлар, Интернет тармоғидаги ҳуқуқбузарликлар ва улардан ҳимояланиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларда учрайдиган кибертаҳдидлар ва заифликлар, зарарли ҳавола ва дастурлар, шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, хизмат фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан ишлашда ахборот хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва маълумотлар базаларининг захира нусхаларини яратиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўз навбатида, иштирокчиларга ҳозирги кунда авж олиб бораётган онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар, Интернет тармоғидаги «молиявий пирамида»лар, уларнинг қонун билан тақиқланганлиги ҳамда жамиятга зарарлари, кибержиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари, ёлғон ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича тушунтиришлар таъсирчан  амалий мисоллар ёрдамида кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида иштирокчиларга ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан ишлаб чиқилган «Киберёрдамчи» тизими ҳақида маълумот берилиб, унинг имкониятлари, келгусидаги тарғибот тадбирларини айнан ушбу тизим орқали амалга ошириш, фуқароларнинг ушбу соҳадаги «иммунитети», «кибергигиена»сини шакллантириш назарда тутилганлиги, Интернет тармоғидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмасдан, балки, бутун жамиятимизнинг иши эканлиги, жамоатчилик вакиллар айнан тизим орқали рўйхатдан ўтиб, ўзларининг таклиф ва тавсиялари асосида кибержиноятларга қарши курашишда фаол қатнашишлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилиб, иштирокчилар билан тизим билан ишлаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech