ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети ўқишга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети “Йўл-патруль фаолияти” ҳамда “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишларига бўйи 170 см паст бўлмаган ҳамда “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналишига бўйи 165 см паст бўлмаган, ўқишга олий маълумотли (факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Андижон вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.
- Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- фуқаролик паспорти;
- ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси.
- номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета (ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумот).
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар 2024 йилнинг 16 декабрдан – 2025 йилнинг 16 январь кунига қадар Андижон вилояти ички ишлар органларнинг кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун телефон рақами:
74-299-11-70
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати