ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон вилоятида ўрганиш ишларини бошлади
Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Д.Назармухамедов томонидан тасдиқланган тегишли фармойишга асосан, Андижон вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий, кадрлар билан таъминлаш, жисмоний ва жанговар ҳамда таълим жараёнини ташкил этиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганиш бўйича Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади.
Дастлаб, ишчи гуруҳ иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, шахсий таркибнинг маънавий-маърифий ва касбий тайёргарлиги даражасини ўрганиш, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиши юзасидан масъул ходимларга атрофлича тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати