6 Июл 2023 йил 386

ИИВ марказий аппаратидан Андижон вилоятига бириктирилган масъуллар томонидан Марҳамат туманида аҳоли муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар учун озиқ-овқат ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Хусусан, Марҳамат тумани Барҳаёт МФЙда  ўтказилган сайёр қабулда 40 нафар фуқаро томонидан 30 та масала ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 22 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Яна 5 та масалани ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида Марҳамат тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Шу билан биргаликда фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, Унда 20 га яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардан паст нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech