7 Июл 2023 йил
508
ИИВ марказий аппаратидан Андижон вилоятига бириктирилган масъуллар томонидан Пахтаобод туманида аҳоли муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар учун озиқ-овқат ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Хусусан, Пахтаобод тумани Шовруқ МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 50 нафар фуқаро томонидан 50 та масала ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 45 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Яна 2 та масалани ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари,бандлиги таъминланмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида Пахтаобод тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Шу билан биргаликда фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, Унда 20 га яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардан паст нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати