ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказди
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Айни шу мақсадда жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Н.Ходжаев Андижон шаҳрида фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда мурожаат қилувчи шахслар жами 25 нафарни ташкил қилди. Ўзбекистон Республикасида доимий қайтдан ўтиш ҳамда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш, ID-карта расмийлаштириш, ташаккурнома билдириш, биринчи маротаба ID-карта расмийлаштириш масалаларидаги мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.
Ушбу мурожаатларнинг 24 таси жойида ижобий ҳал этилиб қаноатлантирилган бўлса, 1 та ID-карта расмийлаштириш масаласидаги мурожаат ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати