18 Май 2023 йил 322

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъуллари томонидан ИИВ Андижон академик лицейида ўқувчиларнинг ота-оналари ва педагогик жамоаси учун профилактик йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 17 май куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлим бошлиғи подполковник Ў.Қосимов бошчилигида соҳа ходимлари ИИВ Андижон академик лицейига ташриф буюриб, фан ўқитувчилари, битирувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда  подполковник Ў.Қосимов томонидан ўқувчиларга ички ишлар вазирлиги Академияси ҳақида маълумот берилиб, у ердаги мавжуд шарт-шароитлар, қабул жараёнлари, кун тартиби ва бошқа касбий кўникмалар бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ўқувчиларнинг ота-оналари ва педагогик жамоасига ҳозирги кунда содир этилаётган турли ноқонуний ҳаракатлар хусусан, коррупцион ҳолатларга аралашиб қолмаслик, унинг салбий оқибатлари ҳамда ушбу жиноят йўлига кириб қолганлар учун жазо муқаррарлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech