6 Феврал 2023 йил 441

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти  янада чуқурроқ етказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда Андижон вилояти ИИБ ММИ ва КБТ хизмати масъул ходимлари томонидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси  шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь куни имзоланган “Ички ишлар органларини профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси” талаблари ходимларга батафсил тушунтирилиб, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech