23 Январ 2025 йил 6881

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонаси ходимларнинг хизмат ва жанговар тайёргарлигини янада оширишга қаратилган амалий ва назарий ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 2025 йил 6 январь кунидаги тегишли фармойишига асосан тизим тасарруфидаги тергов ҳибсхоналари Тартибот бўлими ходимларини билим савиясини ошириш, белгиланган хизмат вазифаларини билиш даражасини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Жумладан, Жазони ижро этиш департаменти Тартиботни ташкил этиш бошқармаси катта инспектори майор Ш.И.Мадхолиқов, Иккинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази мухим топшириқлар бўйича инспектори майор У.Ф.Боназаров ҳамда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Иккинчи минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонаси Тартибот бўлими ходимларининг ҳуқуқий ва маънавий-сиёсий билимларини, хизмат ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, соҳа сир-асрорларини ходимларга ўргатиш, шунингдек, сақланаётган шахслар устидан ўрнатилган назорат тизимини янада яхшилаш, махсус контингент билан боғлиқ оммавий тартибсизлик ва бўйсунмаслик ҳолатларида махсус воситаларни қўллаш ҳамда ҳаракатланиш тартиби бўйича амалий ва назарий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Шу билан бирга, ходимларнинг билим савияси ва касбий кўникмалари қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида тест синовлари олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech