28 Май 2022 йил 962

Ижтимоий тармоқлар орқали вояга етмаган қизга тазйиқ ўтказилгани айтилган видео хабар юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда «Андижон вилояти Олтинкўл туманида Ганжиравон маҳалласида ушбу қизни ўгай онаси қизни бармоқларини синдириб, баданига пичоқ қайчиларни тиқиб, уриб, ит азобини бергани айтилмоқда» номли сарлавҳа билан тарқалган видео хабарда акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ томонидан ишчи гуруҳ тузилган ҳолда батафсил ўрганилиб чиқилди.

Аниқланишича, Олтинкўл тумани «Ганжиравон» МФЙда яшовчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган И.Ҳ.га нисбатан жорий йилнинг 22 май куни ўгай онаси Х.М томонидан тан жароҳати етказилган. Шунингдек, шу куни вояга етмаган Ҳ.И бобоси Х.И ҳамда бувиси И.Слар истиқомат қилаётган уйга қочиб келади. Уларга бўлган воқеани айтиб беради ва шу маҳалладаги рақамсиз уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.А ҳамда бувиси Қ.Зларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишни илтимос қилади. Мазкур хонадонга боргандан сўнг холаси Р.З жияни Ҳ.Ига нисбатан етказилган тан жароҳатларини видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаганлиги аниқланди.

27 май куни вояга етмаган Х.Идаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech