20 Июн 2020 йил 874

Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Балиқчи туманида блогер ҳаётиги суйқасд қилишмоқчи бўлишди” сарлавҳаси остида жойланган видеолавҳа бўйича расмий маълумот

2020 йилнинг 20 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти балиқчи туманида блогер ҳаётиги суйқасд қилишмоқчи бўлишди” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Мазкур видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Низомов Қодиржон Одилжонович Балиқчи тумани ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, 03.06.2020 йил куни соат  тахминан 21:40 ларда амакисининг хонадонидан шахсий ишлари билан ўзига тегишли бўлган велосипедда Балиқчи тумани Оққўрғон МФЙ худудидаги 34-сонли умумтаълим мактабининг олдидан ҳаракатланиб ўтиб келаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши томондан унга олдиндан таниш бўлган Достон Рустамович оқ рангли “Нексия-3” русумли 60L723PA давлат рақамли автомашинасида келиб, автомашинада босиб юбориш мақсадида тақиб қилганлигини, бироқ ундан қочиб қолганлиги сабабли, босиб кета олмаганлигини билдириб, ушбу холат юзасидан Достон Рустамовичга нисбатан қонуний чора кўриб беришликни сўраган. 

Фуқаро Қ.Низомовнинг мазкур мурожаати Балиқчи тумани ИИБдан 05.06.2020 йил куни 19833-р/20-сон билан рўйхатдан ўтган.Мазкур холат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори А.Джумабоев томонидан терговга қадар текширув характалари олиб боришга киришилган.

Терговга қадар текширув давомида 34-сонли мактабнинг олдида бўлган хамда А.Тожибоев кўчасидаги кузатув камералари кўздан кечирилганида йўлдан велосипед ва автомашина ҳаракатланганлиги аниқланган. Аммо автомашинанинг русуми, давлат рақам белгиси ва ким бошқариб олганлигини ва велосипедни ҳам ким бошқариб олганини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Бироқ кузатув какмерасида, велосипед йўл четидан ўтиб кетганлиги, автомашина эса қатнов йўлидан тўғри ҳаракатланиб келиб,
34-сонли мактабнинг олдидан ортига қайтиб кетганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech