Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида содир бўлган ҳолат бўйича тарқалган видеохабар юзасидан
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 май куни соат 18:20 да фуқаро М.М ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида отаси билан Қорасув шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ариза муаллифи О.А ўзининг бошқарувида бўлган “EQUINOX” русумли автомобилида уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиб ва М.М.нинг отасига ноўрин хатти-ҳаракат қилиши сабабли М.М отасини яшаш хонадонига ташлаб, О.А.нинг ортидан бориб, отасига нисбатан бўлган ҳурматсизлик юзасидан ўзаро гап тортишган ва видеохабарда акс этган ҳолатларни содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувлар даврида мурожаатчи О.А.нинг автомашинасига 7.016.542 сўм миқдорда зарар келтирилганлиги, бироқ ушбу ҳолатда бирон-бир шахсга нисбатан тан жароҳатлар етказилмаганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари якунига кўра,М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш), 61-2-моддаси 1-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 135-моддасида (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганлиги боис, тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судига юборилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати