Ижтимоий тармоқларда “Андижонда ҳалиям долларни қора бозори бор экан” сарлавҳа остидаги мурожаатлар бўйича расмий муносабат
2020 йил 10 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда ҳалиям долларни қора бозори бор экан” сарлавҳа остидаги мурожаатларда акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ушбу мурожаатларда Андижон шаҳридаги Янги бозор ҳудудидаги "Долларчилар"дан пул алмаштираётган фуқаролар пулларининг кам чиқиб алданиб қолаётганликларини ҳамда бу ҳолатга қарши тегишли органлар томонидан кураш олиб борилмаётганлиги маълум қилинган. Ваҳоланки, ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, 2020 йил 25 февраль куни соат тахминан 10:30 лар чамасида фуқаро А.У, С.Б, ва К.А.лар ўзганинг мол-мулкини очдан-очик талон-торож килиб, текиндан бойлик орттириш максадида Андижон шаҳри, Бобуршох кўчасида жойлашган “Мумтоз” савдо маркази ёнида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Н.А.га тегишли бўлган 50 АКШ доллари ва 100.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 18 март куни юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида юқоридаги шахслардан ташқари яна 3 нафар шахслар шу каби жиноятларга алоқадорлиги аниқланган. Жами 6 нафар шахслар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар ҳамда уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши буйича Андижон шаҳри буйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташкари, 2020 йил 26 март куни соат таҳминан 18:00 лар чамасида фуқаро З.З ўзининг шериклари Ш.Ф ва З.А.лар билан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш максадида Андижон шаҳри, Бобуршох кўчасида жойлашган “Янги бозор” савдо маркази ёнида фуқаро А.С.га енгил шикаст етказишган ҳамда унга тегишли бўлган 300.000 сўм пулларни олишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 28 март куни юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-кисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, уларга нисбатан қамоққаа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши 2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 388-моддаси тартибида Жиноят ишлари буйича Андижон шаҳар судига юборилган.
Шу ўринда фуқароларимизга шуни эслатиб ўтмоқчимизки, бугунги кунда барча тижорат банкларида валюта айирбошлаш шохобчалари фаолият юритмоқда. Кўпчилик фуқаролар валюта олиш ва уни сўмга алмаштириш операцияларини эркин амалга оширяпдилар. Валютани нақдлаштириб олиш учун махсус банкоматлар ҳам ўрнатилган.
Афсуски, бу имкониятларни кўра била туриб, фуқаролар орасида қонуний йўлдан эмас, эгри йўлдан юриш ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги ачинарлидир. Шу сабабли ҳам ҳар бир фуқаро бу борада қонуний йўл сари интилса, валюта айрибошлаш билан боғлиқ қонун бузилишларнинг олдини олишда ўз ҳиссаларини қўшган бўлардилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати