19 Ноябр 2021 йил
2797
Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича расмий маълумот
2021 йил 19 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Асака туман ИИБ бошлиғига тегишли деб айтилаётган аудиоёзув тарқалди.
Мазкур аудиоёзувда акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати