14 Июн 2023 йил
549
Икки дўстнинг тунги ови юришмади
Андижон шаҳрида яшовчи А.Н ва Н. Ж жорий йилнинг 8 июнь кунига ўтар кечаси ўзаро жиноий тил бириктириб, У.Ш.га тегишли бўлган ошхонага ғайриқонуний равишда киришиб, у ердан жами 13 миллион 330 минг сўмлик гўшт маҳсулотларини ўғирлаб кетганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати