28 Декабр 2022 йил 2096

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди

2022 йил 16 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ УЖҚКБ Одам савдосига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро Э.Н.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х.Г Андижон туманида яшовчи Э.Н ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи “Ойгул” исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишиб, келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech