23 Феврал 2024 йил 1859

“Интизом ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг фахрийлари билан ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларга бой ҳаётий тажрибалари орқали амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов иштирокида ички ишлар органларида узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрий ходимлар билан учрашув ташкил этилди.  

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида бўлиб ўтган учрашувда фахрийларнинг соҳада устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш борасидаги таклиф ва фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Шунингдек, тадбир давомида фахрийлар тиббий даволаниш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор масалалар бўйича ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга масъул ходимлардан жавоблар олдилар.

Тадбир давомида ички ишлар органлари тизимида ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга касб сирларини ўргатиш борасида муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фахрий ходимлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Учрашув якунида, фахрийларга ўзи истиқомат қилаётган маҳаллаларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини самарали иш ташкил этишга кўмаклашишлари ва ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари орқали амалий ёрдам кўрсатишлари бўйича мақсадли режалар белгилаб олинди.

Андижон вилояти ички ишлар органларида фахрийларга эътибор ҳамда ғамхўрликни кучайтириш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech