12 Август 2023 йил 454

“Интизом ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимларнинг “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташрифи уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланган бўлиб, ушбу ойлик доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг “Ватанга ва халққа хизмат қилиш – энг олий саодат” концептуал ғояси асосида фаолият олиб боришларини таъминлаш, шунингдек, уларда миллий ватанпарварлик руҳини кучайтириш мақсадида Андижон давлат университетида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида ёш ходимлар музей тарихига оид бўлган маълумотларга эга бўлишиб, ватанимиз тараққиёти, мустақиллик йўлида хизмат қилган ҳамда қатағон қурбонига айланган миллий зиёлиларимизнинг ҳаёт йўли билан яқиндан танишдилар. Ҳозирда ходимлар ўртасида ватанпарварлик руҳини кучайтириш мақсадидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech