14 Июн 2022 йил 374

“Интизом ойлиги” доирасида Андижон вилояти ИИБда “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” мавзусида семинар- тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 7 июньдаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 135-сон фармойиши ижроси таъминланмоқда.

Ички ишлар органларида ходимларнинг хизмат самарадорлиги ва соғлом руҳий муҳитни барқарорлигини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органлари бўйича бошқарма бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган лавозимларга кадрлар захирасига киритилган ходимлар иштирокидаги “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” мавзусида семинар- тренинг ўтказилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech