11 Август 2023 йил 407

“Интизом ойлиги” доирасида Балиқчи тумани ИИБ ходимлари учун “Мулоқот психологияси ва муомала маданияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

“Интизом ойлиги” доирасида психолог-мутахассислар томонидан Андижон вилоятининг Балиқчи тумани ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Жараёнда мутахассислар “Мулоқот психологияси ва муомала маданияти” тушунчаси, унинг асосий жиҳатлари ва кўринишлари, юзага келган турли хил стресс вазиятларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик омиллари хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Шунингдек, ходимларнинг психологик тайёргарлиги, фаолияти давомида  фуқаролар ўртасидаги зиддиятлар ва уларга сабаб бўлаётган психологик омиллар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Мавзуга доир тайёрланган тақдимот орқали кўрсатилган хар бир ҳолат ва изоҳлар тингловчиларнинг тренинг машғулотига бўлган қизиқишини янада оширди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech