11 Сентябр 2020 йил 893

Избоскан тамани ИИБ 3-секторида аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Избоскан туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Баҳромов томонидан 3-сектор ҳудудида жойлашган Истиқлол МФЙ, Мангулик кўчасида яшовчи ижтимоий  ҳимояга муҳтож Д.Аҳмедованинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб  муаммолари ўрганилди. Фуқаро Д.Аҳмедова қизи Г.Маҳкамовага фуқаролик паспортини олишга маблағи йўқлиги сабабли амалий ёрдам сўради.Янги фуқаролик паспорти олиш учун ҳужжатлар шу куннинг ўзида расмийлаштирилиб, ҳомийлар томонидан 300 минг сўм пул маблағи ёрдам тариқасида берилди.

Шунингдек, Тўрткўл МФЙ, Хўжабоғи кўчасида яшовчи Р.Обобакированинг суюлтирилган табиий газ балони йўқлиги сабабли уни олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу куннинг ўзида  ҳал қилиб берилди. Ҳозирда бу каби хайрли ишлар 3-сектор ҳудудида давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech