16 Июл 2021 йил
717
Избоскан тумани ИИБ ходимлари томонидан ўғирлик жинояти фош этилди
Избоскан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида шу йилнинг 13 июль куни соат 14:00 ларда Избоскан туманида яшовчи Р.С маҳалладоши А.Т.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидан 1 дона нархи 1.537.000 сўмлик “Samsung” русумли телевизорини ўғирлаб кетганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 14 июль куни Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати