16 Феврал 2023 йил 293

Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ташаббуси билан ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди

Бугунги кунда ёшлар ўртасидаги турли жиноятларни олдини олиш ва жиноятларга қарши соғлом иммунитет ҳосил қилиш талаб ва мажбуриятнинг энг юқорисида турувчи вазифа ҳисобланади. Қолаверса, ушбу жараёнда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ёшлар масалалари билан ишловчи ва шу йўналишга бевосита боғлиқ бўлган ҳар қайси раҳбар ва масъул ходимларнинг иш сифатини ошириш эса, юқорида айтиб ўтилган жараённи тўғри ташкил этишда омил бўлади. 

Айниқса, маҳаллаларда ёшлар билан ишловчи Ёшлар етакчиларининг фаолиятини самарали ташкил этишлари,  уларнинг муаммоларини ечишда ташаббускор бўлишлари, мурожаатларни вақтида бартараф этишлари жиноятчилик ҳолатини сезиларли даражада камайишига, ҳаттоки йўқ бўлишига ўз таъсирини ўтказади. 

Шу жиҳатдан туман миқёсида ёшлар етакчилари иштирокида, тумандаги ўспирин ёшлар ўртасида содир этилаётган ўғирлик, талончилик, босқинчилик, қасддан тан жароҳати етказиш, ноқонуний кучли таъсир қилувчи дори воситаларни истеъмол қилиш ва савдоси билан шуғулланишга йўл қўймаслик ҳамда шу каби жиноятларни олдини олиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур  тадбирни Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи бошлиғи капитан А.Х.Турғунов олиб борди. Учрашув давомида ёшлар етакчиларига фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган барча жараёнлар синчиклаб тушунтирилди ва ёшлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олишга кўмаклашувчи тизимлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech