Избоскан тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 18 нафар шахсга ишонч билдирилди
Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани суди биносида Избоскан тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 18 нафар назорат остидаги шахс муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.
Жазони ўташ давомида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, жазо ўташ талаб ва қоидаларини бузмасдан, зиммасига юклатилган талаб- мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келган ушбу шахсларга яна бир бор ишонч билдирилганлиги инсонпарварлик, бағрикенглик ёрқин ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, жараёнда улар билан “Қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этишнинг ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида профилактик мулоқот ўтказилди. Бир сўз билан айтганда юртдошларимизга ҳаётда ўз ўрнини топишларига имконият берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати