Избоскан тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбир ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Кадрлар билан таъминлаш бўлими бош инспектори, капитан У.Й.Райимбердев томонидан Избоскан тумани ИИБ шахсий таркибига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 20 январь куни имзоланган “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти етказилди.
Хусусан, ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қарорда келтирилган талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича ҳам атрофлича сўз юритилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати