13 Июл 2024 йил 1284

Избоскан тумани ИИБда жорий йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 12 июль куни Избоскан тумани ИИБда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтган иккинчи чорак давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шахсий таркиб билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган тадбирлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан очиш, қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жанговар ва жисмоний шайлигини ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда камчиликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар муҳокама қилиниб, уларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасидаги юклатилган мажбуриятларни намунали тарзда бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ҳамда бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ҳисобот йиғилиши якунида ушбу йўналишнинг мутасадди раҳбарлари ва ходимларига келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech