1 Май 2024 йил 2012

Избоскан тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари профилактика инспекторлари билан учрашди

Маълумки, ҳукумат қарорлари билан сектор раҳбарлари маҳаллалардаги профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳамда муаммоларини давомли тинглаб бориши белгиланган. Шунга кўра бугун Избоскан тумани ИИБ биносида сектор раҳбарлари профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот аввалида, туман ҳокими Э.Каримов маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда профилактика инспекторларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлади. Сўнг, муаммо ва таклифлар тингланди.

Фаолияти давомида юксак натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимлар туман ҳокимининг ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech