Избоскан туманида аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар муҳокамаси ҳамда "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этишга қаратилган тадбир ўтказилди
2023 йилнинг 12 апрель куни Избоскан туманида андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Н.Мўминова ҳамда Избоскан тумани ҳокимининг ўринбосари Н.Қобиловалар раислигида маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида туманида яшовчи аёллар томонидан содир этилган жиноятлар ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерлари танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январь кунги "Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган видеоролик намойиш этилиб, уларнинг махсус кийим-боши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати