15 Июл 2021 йил 650

Ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди

2021 йил 13 июль куни соат 23:00 ларда Избоскан туманида яшовчи фуқаро Т.Б ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини Андижон тумани,Истиқлол МФЙ ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган шу туманда истиқомат қилувчи Ж.Ж.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида Ж.Ж бош қисмидан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли  фуқаролар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига жиддий шикаст етказиб, уларнинг ҳаётига нуқта қўйилишига ҳам сабабчи бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech