19 Август 2023 йил 700

Избоскан туманида маҳалла бешлиги аъзолари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Избоскан тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими С.Исмоилов, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Рахманов, Избоскан тумани ИИБ раҳбарияти томонидан маҳаллаларнинг фаоллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида маҳалла раислари, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчиларининг ҳамкорликдаги фаолиятлари атрофлича таҳлил этилди. Ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш, уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мавзунли ташкил этиш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишсизларни бандлигини таъминлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech