Избоскан туманида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида намунали иш ташкил этган бир гуруҳ “маҳалла еттилиги” аъзолари муносиб тақдирландилар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 январдаги тегишли буйруғига асосан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича юклатилган мажбуриятларни намунали бажарган, хизмат фаолиятида ижобий натижаларга эришган, ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиб, бириктирилган ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда самарали хизмат қилиб, ижобий натижаларга эришган Избоскан туманидаги бир гуруҳ “маҳалла еттилиги” аъзолари муносиб рағбатлантирилди.
Хусусан, тумандаги “Куйган-ёр”, “Тўраобод”, “Обод” маҳалла фуқаролари йиғинларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда бошқа бир қатор маҳалларда фаолият юритаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, солиқ инспекторлари ҳамда хотин-қизлар фаоллари “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишларни намунали ташкил этганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Мирзоҳид Мамиржонов иштирокида бир марталик 4 миллион сўм миқдоридага пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Албатта кўрсатилаётган бу каби эътибор “маҳалла еттилиги” аъзоларини халқни рози қилишдек масъулиятли ишга янада виждонан ёндашишга ундаши билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати