Избоскан туманида пул ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2023 йил 28 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чекёр маҳалла ҳудудида жойлашган Ж.Н.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонадоннинг қурилиши битмаган хонасида сақланаётган темир сейфни бузиб, унинг ичида 63.000.000 сўм, 200 АҚШ доллар ҳамда умумий қиймати 6.550.000 сўм бўлган тилла тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни В.Ж., Т.Х., ва К.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати