28 Апрел 2022 йил 397

Избоскан ва Пахтаобод тумани ИИБларининг профилактика инспекторлари ҳамда терговчилари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан барча шаҳар-туман ИИБлари ҳузуридаги тергов бўлим, бўлинма ва гуруҳлари терговчилари ва ҳудудий профилактика инспекторларининг билим савиясини янада мустаҳкамлаш борасида навбатдан ташқари ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланди.

Шунга асосан 28 апрель куни Избоскан ҳамда Пахтаобод тумани ИИБларининг профилактика инспекторлари ва терговчилари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Унда дастлаб, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.Файзуллаев томонида жиноят ишларини тергов қилишда процессуал тартибга риоя қилиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш методлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, айбланувчини ҳаракатларини малакалаш, хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам атрофлича тушунчалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, профилактика инспекторлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ишни "Соатбай" ташкил қилиш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида "Хонадонбай" ва "Фуқаробай" усулда иш ташкил қилиш, шунингдек, жиноят муҳокамаларини ташкиллаштириш масалалари бўйича Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Абдурахмонов томонидан ҳам ўқув машғулотлари олиб борилди.

Бу каби ўқув машғулотларининг ўтказилиши шаҳар-туманларда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech