11 Август 2022 йил 398

Избосканда «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаётган фуқаро аниқланди

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Избоскан туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Избоскан туманида яшовчи эркак фуқаро К.Мнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, уйининг ичида турган шкафнинг устидаги целлофан пакетда, жами 105 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech