Избоскандаги бозордан 6 нафар фуқаронинг телефонларини ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фуқаро М.Х ўз олдига ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилишни мақсад қилиб, бу ғаразли мақсадини амалга ошириш учун жорий йилнинг 31 март куни Избоскан туманидаги деҳқон бозорида фуқаро Т.С.нинг чўнтаги бўлган “ОППОА3S” русумли уяли телефон аппаратини, 1 апрель куни худди шу бозорда ўзининг жиноий хатти-ҳаракатини давом эттириб, фуқаролар Н.Х, А.Д, К.Г, Қ.Ш, З.Х.ларга тегишли бўлган мобил телефонларни ўғирлаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, жамоат жойларида, бозорларда, савдо комплексларида бўлганингизда шахсий ва қимматбаҳо буюмларингизга эътиборли бўлсангиз ўз мулкингизни ўзингиз асраган бўласиз!
Шу каби ҳолатларга дуч келсангиз қисқа “102” рақамига ҳамда яқин орадаги ички ишлар бўлимларига мурожаат қилинг!
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати