19 Март 2021 йил 897

Ижтимоий тармоқларда “Избоскандаги бодикамераси ишламаётган ГАИ инспектори” номи остида тарқалган видеотасвир юзасидан

2021 йилнинг 19 март куни ижтимоий тармоқларда Избоскандаги "боди камера"си ишламаётган "ГАИ" инспектори” сарлавҳаси билан видеотасвир тарқалди. Ушбу видеотасвирда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган, 2021 йил 17 март кунги тақсимотга асосан, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ батальони 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори С.А.Турғунов Избоскан тумани ҳудудида хизмат олиб бориши белгилаб қўйилган.

ЙПХ инспектори С.А.Турғунов 17.03.2021 йил соат 16:00ларда Избоскан тумани Қуйган-ёр МФЙ, Маданият йўли кўчасида ҳаракатланиб келаётган “Нексия-3” русуми автомашинанинг ҳужжатларини текшириш учун тўхтатиб, ҳайдовчи билан мулоқотга киришган ва унинг талабларига асосан хизмат гувоҳномаси ҳамда ушбу ҳудудда хизмат ўташ учун берилган дислокацияни ҳайдовчига танишиб чиқишлик учун тақдим этган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 йилдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди 3-хат бошида “ҳаракат қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик” тўғрисида баён этилган.

Ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори сафдор С.Турғуновнинг 17.03.2021 йилдаги бодикамерасига қайд этилган видеотасвирлар ўрганилганида, ходим бодикамерасини соат 06:57ларда қабул қилиб олганлиги, орадан 9 соат вақт ўтганидан сўнг соат 15:20га қадар ишчи ҳолатда бўлганлиги, сўнг бодикамеранинг батарея қуввати тугаб ўчиб қолганлиги аниқланди.

ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларига кўра, бодикамеранинг ишчи ҳолатини таъминлашлик ЙПХ инспектори С.А.Турғуновнинг зиммасига юклатилган. Ходим бодикамеранинг батарея қуввати тугаб ўчиб қолганлигига эътибор қаратмасдан ҳайдовчи билан мулоқатга киришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech