18 Июн 2020 йил 948

Ижтимоий тармоқларда “Олтинкўллик тужжор: Мени ИИБ ходимлари калтаклаб, хушёрхонага ташлади” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар бўйича расмий муносабат

2020 йилнинг 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда Олтинкўллик тужжор: Мени ИИБ ходимлари калтаклаб, хушёрхонага ташладисарлавҳаси остида хабар тарқалди.Ушбу хабарда Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро Сўфиев Сайдуллони икки нафар ИИБ ходимлари 16 июнь куни қўлини қайириб машинага босиб, хушёрхонага олиб боришгани, у ерда 3-4 соат сақлаб, саҳарга яқин қўйиб юборишгани ҳақида маълумот берилган. Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича,  2020 йил 16 июнь куни соат 22:00 ларда Андижон-Наманган автомобил қатнов йўлининг Олтинкўл туман, Ижтимоят маҳалласи ўрамидан ўтган қисмида йўл четида туманнинг Маданий-Меҳнат-2 маҳалласида яшовчи фуқаро Сўфиев Сайдулло Шодмонохунович ўзи томонидан ноқонуний равишда ташкил қилинган мева шарбатлари сотиладиган жойда маст ҳолатда юрганлиги аниқланиб, шу худудда тунги хизмат фаолиятини олиб бораётган профилактика катта инспектори майор И.Набиев ва профилактика инспектори катта лейтенант И.Рахмонов томонидан вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси ҳузуридаги тиббий хушёрхонага олиб борилган. Фуқаро Сўфиев Сайдуллонинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган ҳамда ушбу ҳақида баённома тузилган.

Сўфиев Сайдуллонинг ёни кўздан кечириш давомида 1 дона артел русумли уяли телефон аппарати, жами 151.500 сўм ўзбек сўмлари ва 1 дона пластмаса идиш аниқланиб олинган. Шунингдек Сўфиев Сайдуллонинг баданида тан-жароҳатлар ва унинг излари аниқланмаган. Сўфиев Сайдуллони тиббий хушёрхонага жойлаштириш жараёни уяли телефон аппарати ёрдамида фото ва видео тасвирга олинган, ИИБ ходимлари томонидан унга нисбатан руҳий ва жисмоний таъзиқ ўтказилмаган.

Сўфиев Сайдулло бирон бир тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмаган ва санатирия қоидаларига зид равишда мева шарбатлари билан савдо қилиб келганлиги учун унга нисбатан 10.06.2020 йилда МЖтКнинг 54-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек бир неча марта туман давлат солиқ инспекция томонидан ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслик ҳақида расмий огоҳлантирилган.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech