14 Ноябр 2020 йил 995

Ижтимоий тармоқларга Андижон шаҳридаги тирбандлик бўйича жойланган видеотасвир юзасидан

Ижтимоий тармоқларга “Андижон шаҳри Янги бозордан ёзяпмиз. Ҳамиша шундай тартибсизлик. ЙПХ ходимлари ҳам йўқ. Бошбошдоқлик қачон бартараф этилади?” сарлавҳа билан видеотасвир жойланди.

Ушбу видеотасвирда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 Маълум бўлишича, Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси “Холис” савдо мажмуаси олдида пиёдалар йўлини кесиб ўтишлари учун “ер усти пиёдалар ўтиш жойи” қурилаётганлиги сабабли Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ, М.Тикланиш ва Муқумий кўчалари кесишган чорраҳасидан ҳамда Бобуршоҳ ва А.Мусаев кўчалари кесишган чорраҳада транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. Шунга кўра, ушбу ҳудудлар атрофида  транспорт воситалари ва пиёдаларнинг тирбандилиги кузатилган.

Бундан ташқари, Бобуршоҳ, М.Тикланиш ва Муқумий кўчалари кесишган чорраҳа светофор объекти билан жиҳозланган ва транспорт воситаларининг ҳаракатини светофор объекти тартибга солади. Шу куни қисқа муддат оралиғида (5-7 дақиқа) тирбандлик юзага келган. Ҳозирда ушбу чорраҳага вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан қўшимча йўл-патрул инспектори бириктирилиб, алоҳида назоратга олинди.  

         

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech