11 Ноябр 2020 йил 1033

Ижтимоий тармоқларга жойланган хабар юзасидан расмий муносабат

2020 йил 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жорий йилнинг 30 январь куни 12 млрд сўмни депозитга қўйиш бўйича давлат харидлари порталида лот эълон қилган. Шартноманинг ўрнига эса мана бунақа расмни юклаб қўйишибди" номли хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, давлат харидлари порталида 12 миллярд сўм ўрнига аслида 120 миллион сўм депозитга қўйиш назарда тутилган, аммо техник хато сабабли сумма нотўғри ёзилиб қолинган. Шунингдек, шартнома файлининг ўрнига ҳам техник хато туфайли расм танланиб қолинган. Ушбу хатоликлар масъул ходимлар томонидан бартараф этилиб, келгусида ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун малакали мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech