Жалақудуқ тумани «Бўстон» маҳалласида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди
«Жиноят ҳақиқати ва адолати» тамойили асосида содир этилган жиноятларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниши, бунинг сабаблари ва имкон берган шарт-шароитларни аҳолига етказилиши маҳаллаларда жиноятчиликка қарши муҳит ва муросасизлик туйғусини шакллантиришда асосий ўринлардан бирини эгаллайди.
Шундан келиб чиқиб, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.И.Файзуллаев томонидан навбатдаги жиноят муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 565-сон қарорига асосан Жалақудуқ тумани «Бўстон» маҳалласида ўтказилди.
Муҳокама йиғилишида, сектор раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этиб, маҳаллада содир этилган фирибгарлик жинояти муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида, фуқаролар фирибгарликнинг кўп учраётган бошқа турлари бўйича, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда банк пластик карталардаги пул маблағларини талон-торож қилиниши юзасидан огоҳликка чақирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати