6 Декабр 2021 йил 806

Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан фоҳишахона фош этилди  

2021 йил 1 декабрь куни Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Х.Н. ғаразли ва бошқа паст ниятларда 350.000 сўм пуллар эвазига фуқаролар Ю.Ж. ва С.Б.ларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида 350.000 сўм пуллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech