20 Май 2022 йил 397

Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан «Қорадори-2022» тадбирининг 1-босқичи давомида бир қатор ҳолатлар аниқланди

Хусусан, 2022 йил 16 май куни ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Т.С яшаш хонадонининг ер майдонида 12 туп ўткир ҳидли кўринишидаги «Кўкнори» гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди. Шунингдек, шу туманда яшовчи яна бир фуқаро М.Бнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда томорқасининг 1 квадрат метр майдонида 2 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди. Худди шундай мазкур туманнинг яна бир фуқароси Ю.Днинг яшаш хонадони назорат тартибида ўрганилганда тақиқланган 7 туп наша ўсимлигини яширин равишда экиб, парвариш қилаётганлиги фош бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech