Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҳамда ЖҚБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҳамда ЖҚБ ходимлари томонидан илгари судланган, муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этиб, ҳозирда тузалиш йўлига ўтаётган ҳамда профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад ушбу фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлиги таъминлаш орқали тўғри йўлга бошлашдан иборатдир.
Сўнгги вақтларда банк пластик картасидан пул ечиб олиш ва фирибгарлик жиноятлари қурбонлари сони ортиб бормоқда. Шу турдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Жалақудуқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан пластик карталар билан боғлиқ ҳолатларнинг қурбони бўлиб қолмаслик каби мавзуларда маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан ҳамда банкомат атрофларида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати