23 Январ 2023 йил 406

Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ишқий муносабатлар акс этган фото ва видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс қўлга олинди  

Жорий йилнинг 21 январь куни соат 11:30 ларда Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан шу туманда яшовчи М.А.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Қўрғонтепа туманида  яшовчи Э.А унинг ишқий муносабатлари акс этган фото ва видеотасвирларини тарқатмаслик эвазига 500.000 сўм пулларни талаб қилиб, ушбу пулларни М.А.дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech