19 Август 2023 йил
387
Жалақудуқ туманида жиноятчиликни жиловлаш ва профилактикаси бўйича маҳалла бешлиги билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда маҳаллада жиноятлар содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган сабаб ва омилларни ўз вақтида бартараф этиш, жиноятчиликка мойил бўлган фуқаролар билан ишлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш бўйича "Маҳаллабай", "фуқоробай" манзилли ишлаш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан жиноятчилик ортиб кетган "қизил" ҳудуд сифатида олинган маҳаллалардаги маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари ишлаш тизимини тубдан ўзгартириши ва чорак якуни бўйича "яшил" тоифа маҳаллалари қаторига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати