12 Август 2022 йил 342

Жалақудуқ туманида қизил тоифага киритилган маҳаллаларда масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

2022 йилнинг 7 ой якунига кўра, Жалақудуқ туманида қизил тоифага киритилган маҳаллаларда масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар 2022 йилнинг 10 август куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.И.Файзуллаев томонидан йиғилиш ўтказилиб, танқидий муҳокама қилинди.

Ўтказилган муҳокамада, барча қизил тоифадаги маҳаллаларнинг раислари, профилактика инспекторлари ва маҳаллага бириктирилган вакилларнинг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек уларнинг, ишлаб чиқилган йўл харитада белгиланган вазифаларнинг ижроси тўлиқ таъминланиши ҳамда ижрочилик интизоми бўйича масъулияти янада оширилди.

Шундан сўнг, «маҳаллабай», «хонадонбай» ва «фуқаробай» тамойили амалга оширилаётган ишлар қизил тоифага киритилган «Туялас» маҳалласи мисолида ўрганиб чиқилиб, масъул раҳбарлар ва ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech