21 Феврал 2022 йил 428

Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро марҳум қайнотасидан қолган ов қуролини ихтиёрий равишда топширди

Жалақудуқ тумани ИИБ ва ДХХ Жалақудуқ тумани бўлими ходимлари томонидан Намуна МФЙ аҳолиси ўртасида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида ушбу маҳалланинг Янгиҳаёт кўчасида яшовчи  фуқаро Хамдамова Марҳабохон яшаш хонадонини тозалаётган вақтида оқ матога ўралган ов қуролини топиб олиб, ИИБ ходимларига ихтиёрий равишда топширган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ов қурол қайнотаси Цой Леонид Борисовичга тегишли бўлган 1 стволли, 16 калибрли, №в-34488-рақамли, 1980 йилда ишлаб чиқарилган “ИЖ” русумли ов қуроли эканлиги маълум бўлди.

Шу ўринда ов қуроллари сақланиши тартиб-қоидаларини яхши тушунган фуқароларимиз қонунга риоя қилиб, ўз хоҳишлари билан ўқотар қуролларни давлат эгалигига топшираётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни ўринли деб биламиз. Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ноқонуний тарзда ов қуроли сақланаётган бўлса, уни ички ишлар идорасида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини унутмаслиги керак! Зеро, қонунга риоя қилиш, эҳтиёткорлик бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олади.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech