5 Декабр 2022 йил 246

Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди     

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари ва профилактика инспекторлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қўрғонтепа туманида яшовчи ҚЖалақудуқ тумани Делварзин МФЙ ҳудудида “Британ” номли пиротехника воситаларининг бир қутисини 12.000 сўмдан сотаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан фуқаро Қ.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирганида унинг ёнидан 9 блог жами 87 та қутида бўлган 5200 дона “Британ” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, баённома орқали туман ИИБ ихтиёрига олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech